Home Ingliz tili maktab fani sifatida o’rganish

Ingliz tili maktab fani sifatida o’rganish

by Shokirjon Kholmatov

Британия Кенгаши (British Council) кўмагида амалга оширилаётган «Инглиз тили мактаб фани сифатида: бошланғич мактаб ўқитувчиларининг илғор тажрибаларни ўрганиш» халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаси давлат бошланғич мактабларида инглиз тилини самарали ўқитишни таъминлаш йўллари ва шароитларини ўрганишга қаратилган. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Бангладеш, Малави, Мексика ва Ўзбекистондаги маҳаллий ўқитувчиларнинг муваффақиятли тажрибаларини аниқлаш, ўрганиш ва алмашишдан иборатдир. Кўзланган мақсадга эришиш учун маҳаллий ўқитиш усуллари тадқиқ этилади, мавжуд шарт-шароит ўрганилиб ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан ўқув жараёнининг қай даражада самарали ташкил этилганлиги ҳолатлари аниқланади. Ушбу лойиҳа 2021 йил 1-мартдан 2022 йил 31-августгача амалга оширилиши мақсад қилинган. Ушбу тадқиқот лойиҳасига тўрт мамлакатдан ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар ва болалар жалб қилинади.

Лойиҳа Фиона Копленд (Стерлинг университети, Буюк Британия), Сю Гартон (Астон университети, Буюк Британия), Наргиза Маҳмудова, Мухаё Файзуллаева (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент, Ўзбекистон), Элизабет Меке (Малави университети, Малави, Африка), Арифа Раҳмон (БРАC таълимни ривожлантириш институти, Бангладеш), Марио Лопес-Гопар (Оаҳакадаги Бенито Хуарез номидаги автоном университети, Мексика) томонидан бошқарилади. Тадқиқот натижалари инглиз тилини сифатли ўқитишнинг барқарор ривожланишига улкан ҳисса қўшади.

Ушбу лойиҳа доирасида ўқитувчилар ва болалар билан биргаликда ишланади; бундан кўзланган асосий мақсад эса маҳаллий тажрибаларини ўрганиш ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан маҳаллий даражада самарали таълим қандай ташкил этилганлигини ва ушбу амалиётнинг инглиз тилини мактаб фани сифатида ўқитиш учун яратадиган имкониятларини тадқиқ этишдан иборатдир.

Натижада, лойиҳа тобора кенгайиб бораётган «Болалар тадқиқотчи сифатида» илмий соҳасига катта ҳисса қўшади. Аслида, мазкур лойиҳада болалар нафақат қарашлари ҳурмат қилинадиган ва қадрланадиган ижтимоий хаёт иштирокчилар сифатида, балки тадқиқот воситаларини ишлаб чиқадиган ва маълумотларни йиғадиган ва таҳлил қилувчи тадқиқотчилар сифатида ҳам иштирок этадилар.

Leave a Comment